"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

22.11.2016 14:00

Олий лига - 2016. 30-тур.

3:1

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Локомотив" (Тошкент)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборларингиз учун ташаккур!!!
'
Ҳаяжонга бой ўтган учрашув якунланди.
90+2'
Алишер Шоғуломов Ҳимоячиларнинг жарима майдончаси ичкарисидаги пала-партиш ҳаракатидан унумли фойдаланган Алишер дарвозани ишғол қилди.
'
Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Бош ҳакам 4 дақиқа қўшиб берди.
89'
Кескин ва шиддатли кураш давом этмоқда. Майдон марказида икки жамоа вакиллари тўқнашиб кетди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
88'
Самандар Шодмонов Дастлаб Шерали Жўраевнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Сўнгра Самандар Шодмоновнинг бўш қолган дарвозага боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўридан жой олди.
87'
Самандар Шодмонов Майдоннинг ўнг қанотидан Шерали Жўраевнинг ҳаволатиб узатган тўпини Самандар Шодмонов боши билан дарвозага киритди.
87'
Меҳмонларнинг яна бир хавфли ҳужуми ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди.
84'
Виктор Карпенко майдоннинг ўнг қанотидан тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси ичкарисига узатди. Иван Нагаев чалқанча ҳолатда чиройли, аммо ноаниқ зарба берди.
82'
Сахоб Жўраев Мезбонлар жарима тўпини тепаётганида халақит қилгани учун огоҳлантирилди.
80'
Нагаев қулай вазиятда дарвозага тўпни ноаниқ йўллади
73'
Алишер Шоғуломов
73'
Дилшод Раҳматуллаев
70'
Иван Нагаев
70'
Фарҳод Тожиев
69'
Фарҳод Тожиев Ҳакам ҳуштагидан сўнг, тўпни тепиб юборганлиги туфайли Тожиев огоҳлантирилди.
68'
Миржалол Қурбонов
68'
Георгий Квесиешвили
67'
Шерали Жўраев Шерали майдон маркази яқинида Дилшод Раҳматуллаевга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
64'
Фарҳод Тожиев Виктор Карпенконинг майдоннинг чап қанотидан жарима майдончаси ичкарисига узатган тўпини ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Фарҳод осонгина дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
59'
Иккинчи бўлим мезбонларнинг шиддатли ҳужумлари асосида давом этмоқда. Шерали Жўраев тўпни Алишер Азизовга узатди. Унинг жарима майдончасига кириб берган кучли зарбасини Нестеров маҳорат кўрсатиб қайтарди.
57'
Виктор Карпенко
57'
Садриддин Абдуллаев
56'
Мезбонлар тобора босимни кучайтиришяпти. Майдоннинг чап қанотидан Руслан Вагапов ҳаволатиб жарима майдончасига узатди. Алиўер Азизовнинг боши билан берган хавфли зарбасини Нестеров бартараф этишга муваффақ бўлди.
54'
Алишер Азизов дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиқиб, Нестеровни алдаб ўтди. Алишернинг дарвозага йўллаган тўпини ҳимоячи катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
52'
Самандар Шодмонов олдинроқда турган Шерали Жўраевга тўпни узатди. Аммо меҳмонлар ҳимоячиси илдамроқ ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди.
50'
Садриддин Абдуллаев майдоннинг чап қанотидан қулай вазиятда турган Фарҳод Тожиевга узатди. Мезбонлар ҳимоячиси эса жарима майдончаси ичкарисида Фарҳоднинг эркин ҳаракат қилишига йўл қўймади.
46'
Фарруҳ Ҳайдаров
46'
Элдор Бойматов
46'
Алишер Азизов
46'
Алишер Холиқов
'
Иккинчи бўлим бошланмоқда. Мезбонлар таркибида бош мураббий Юрий Лукин бир йўла икки нафар футболчини алмаштирмоқда.
'
Биринчи бўлим якунланди.
44'
Ҳар икки жамоа ҳаракатларида пала-партишлик. Жасур Хасанов қулай вазиятда дарвозага тўпни йўллай олмади.
42'
Мезбонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Меҳмонлар катта қийинчилик билан тўпни қайтаришди.
40'
Майдоннинг чап қанотида жарима майдончаси чизиғига яқин ерда Шерали Жўраевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Бироқ Самандар Шодмоновнинг дарвозага йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.
38'
Майдоннинг чап қанотидан Садриддин Абдуллаев жарима тўпини тўғри дарвоза томон йўллади. Макосин ўз ўрнида.
35'
Мезбонлар яхши ўйланган тактикани амалга оширдилар. Аммо Алишер Холиқов ўйиндан ташқари ҳолатда!
32'
Акмал Рустамов тўпни олдинги чизиқда ҳаракат қилаётган Алишер Холиқов томон узатди. Меҳмонлар ўйин қоидасини бузишди. Тезкорлик билан тўп ўйинга киритилди. Аммо олдинги чизиқда Руслан Вагаповга ёрдам берадиган ўйинчи топилмади.
30'
Шерали Жўраев тўп билан меҳмонлар жарима майдончасига ёриб кирди, аммо унинг қизғончиқлиги эвазига ҳужум самарасиз якунланди.
27'
Садриддин Абдуллаев Майдоннинг чап қанотидан Жасур Ҳасановнинг жарима майдончаси ичкарисига узатган тўпини Садриддин Абдуллаев мезбонлар дарвозасига киритди ва ҳисобни очди.
25'
Майдоннинг чап қанотидан жарима майдончасига яқин нуқтадан Руслан Вагаповнинг ўйинга киритган жарима тўпи хавфли бўлди.
23'
Артём Филипосян Майдон марказида Артём ўйин қоидасини бузди ва ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
22'
Аста-секин меҳмонлар босимни кучайтиришмоқда. Фарҳод Тожиев — Садриддин Абдуллаев комбинацияси хавфли кўриниш олди. Аммо якуний зарба ноаниқ чиқди.
18'
Учрашув суръати анча юқори. Ташаббус гоҳ мезбонлар, гоҳ меҳмонлар томонига ўтиб турибди. Ҳар икки жамоа дарвозабонлари таҳсинга лойиқ. Садриддин Абдуллаевнинг 18 метрлар узоқликдан берган кучли зарбасини Макосин қийинчиликсиз эгаллаб олди.
15'
Ўнг қанотдан Руслан Вагапов дарвоза томон кучли зарба берди. Нестеров чиройли сейфи эвазига ўз жамоасини голдан сақлаб қолди.
13'
Жамоадошлари Алишер Холиқовга чиройли тарзда етказиб беришди. Аммо жарима майдончаси яқинида суст ҳаракат қилган Холиқов тўпни рақибга осонгина олдириб қўйди.
9'
Фарҳод Тожиев Садриддин Абдуллаевни тўп билан қулай вазиятга чиқарди. Дарвозадан чамаси 16 метрлар узоқликдан йўлланган зарба ноаниқ.
6'
Руслан Вагаповнинг ўнг қанотдан жарима майдончаси ичкарисига ҳаволатиб узатган тўпини Нестеров қўлидан чиқазиб юборди. Шерали Жўраевнинг дарвозага йўллаган кучли зарбасини Игнатий катта қийинчилик билан бартараф қилди.
3'
Илк хавфли ҳужум меҳмонлар томонидан уюштирилди. Қувондиқ Рўзиевнинг жарима майдончасига узатган тўпини Фарҳод Тожиев кучли зарб билан дарвозага йўллади. Макосин ўз ўрнида.
1'
Учрашув бошланди. Бош ҳакам Равшан Эрматовнинг ҳуштаги янгради. Меҳмонлар тўпни ўйинга киритди.
17.58'
Учрашув бошланиш арафасида. Ҳар икки жамоа аъзолари мухлислар олқишлари остида майдонга чиқиб келишяпти.
17.45'
Ҳар икки жамоа аъзолари чигалёзди машқларини тамомлаб, кийиниш хоналари сари йўл олди.
'
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Жаҳонгир Саидов, Абдуҳамидуллоҳ Расулов (барчаси — Тошкентдан), Шерзод Рўзиқулов (Қарши).
Назоратчи: Булат Галеев (Урганч).
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.
'
"ЛОКОМОТИВ": 1. Игнатий Нестеров, 2. Илҳом Суюнов, 7. Садриддин Абдуллаев, 10. Фарҳод Тожиев, 24. Иброҳим Раҳимов, 35. Шавкат Муллажонов, 41. Қувондиқ Рўзиев, 55. Саҳоб Жўраев, 60. Артём Филипосян, 61. Дилшод Раҳматуллаев, 77. Жасур Ҳасанов.
Захирадагилар: 26. Сарвар Каримов, 22. Виктор Карпенко, 23. Иван Нагаев, 27. Бобирбек Туллябоев, 36. Хуршид Мухторов, 70. Алишер Шоғуломов, 75. Марат Бикмаев.
'
Ҳозиргина ҳар икки жамоа аъзолари чигалёзди машғулотларини ўтказиш учун яшил майдонга чиқиб келишди.
Жамоалар вакиллари эса учрашув қайдномасини тўлдириб, қўлимизга тутқазди.
Таркиблар билан танишинг:
"ҚИЗИЛҚУМ": 22. Артём Макосин, 4. Алишер Саноев, 5. Акмал Холиқов, 8. Акмал Рустамов, 11. Алишер Холиқов, 14. Файзулла Қамбаров, 16. Самандар Шодмонов, 18. Элдор Бойматов, 19. Руслан Вагапов, 23. Шерали Жўраев, 50. Георгий Квесиешвили.
Захирадагилар: 12. Дилшод Ҳамроев, 7. Жамшид Шоҳназаров, 17. Сарваржон Холматов, 21. Миржалол Қурбонов, 29. Фарруҳ Ҳайдаров, 30. Руслан Санаев, 44. Алишер Азизов.
17.30'
Ассалому алайкум қадрли мухлислар! Бугун Навоийда катта футбол байрами. Олий лига 21-туридан жой олган "Қизилқум" — "Локомотив" жамоалари учрашуви бўлиб ўтади.
Айни пайтда ушбу учрашувга қизиқиш жуда катта. Навоийдаги "Ёшлар" спорт мажмуаси стадионига кириб келаётган мухлислар сони тобора ортиб бормоқда.

Бош хомий

Сўровнома

  • «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Квесиешвили Гиорги Маилович
    Ҳимоячи
    01.12.1985
  • Каримов Ҳамза Тоғаевич
    Ҳимоячи
    10.12.1980
  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.