"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

22.11.2016 14:00

Олий лига - 2016. 30-тур.

3:1

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Насаф" (Қарши)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Учрашув ўз ниҳоясига етди.
90'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Фаррух Хайдаров тепган тўп анча ноаниқ чиқди.
87'
Алишер Холиқов 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширди. Ва гол уришга муваффақ бўлди.
87'
Алишер Холиқов
85'
Одилжон Ҳамробеков
84'
Шароф Муҳиддинов
84'
Баҳром Абдуҳакимов
83'
Миржалол Қурбонов 35-38 метрлардан тепган зарбаси анча ҳавфли кўриниш олди. Бироқ ноаниқ.
81'
"Насаф" бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда.
80'
Сарваржон Холматов 25 метрлардан тепган зарбаси ноаниқ.
78'
Азизжон Ғаниев
78'
Азамат Алланиёзов
76'
Алишер Холиқов
76'
Наврўзбек Алимов
76'
"Қизилқум" футболчилари томонидан йўлланаётган кетма-кет ҳужумлар самара бермаяпти.
75'
Қаршиликлар ҳимоясидаги қаттиқ интизом ҳужумларни бартараф этишда қўл келмоқда.
72'
Навоийлик футболчилар бутун жамоа бўлиб ҳужум қилмоқда.
68'
Баҳриддин Ваҳобов 5 мертлардан тепган тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
65'
Дарвозабон билан бирга бир чиқиб борган Наврўз Алимов тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.
63'
Шухрат Муҳаммадиев Шерали Жўраевни яқитгани учун огоҳлантирилди.
60'
Артур Геворкян 11 метрдан дарвозани аниқ нишонга олди.
59'
Жарима майдони ичида Эркин Бойдуллаевга нисбатан Файзулла Қамбаров қўполлик қилди. Равшан Эрматов ҳеч иккиланмай 11 метрлик нуқтани кўрсатди.
59'
Артур Геворкян
52'
Заҳирадан майдонга тушган Баҳриддин Ваҳобов бирга бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. бироқ унга тезлик етмади.
49'
Иккинчи бўлим ташаббус тўлиқ мезбонлар томонига ўтди.
47'
Навоийликлар кўпчилик бўлиб ҳужумга зўп беришмоқда.
46'
Баҳриддин Вахобов
46'
Бобур Искандаров
46'
Файзулла Қамбаров
46'
Георгий Квесиешвили
45+1'
Азамат Алланиёзов Одилжон Ҳамробеков ўнг қанотдан узатган тўпи ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди, тўп Азамат Алланиёзовга келиб тушди. Футболчи тўпни яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.
45'
Меҳмонлар позицион ҳужум қилишаяпти. 2 дақиқадан ортиқроқ тўпни назорат қилиб ҳужумда ўйин қоидасини бузишди.
42'
Учрашув биринчи бўлими ниҳоясига етиб бораяпти. Бу футболчиларда ҳам сезилмоқда.
40'
Ҳозирги дақиқаларда ташаббус мезбонлар томонига ўтди. Жамоа футболчилари икки қанотдан ҳам кетма кет бурчак тўпларини тепди. Ҳозирча имкониятлар бесамар кечмоқда.
38'
Майдоннинг ўнг қанотида меҳмонлар футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима тўпини Артур Геворкян амалга оширди. У тепган тўп дарвоза устунидан ошиб майдонни тарк этди.
35'
"Насаф" футболчилари тўпни назорат қилишга уринмоқда.
32'
Эркин Бойдуллаев чап қанотдан узатган тўпини Илҳомжон Шомуродов бош билан дарвозага йўллади. Зарбани Эркин Жабборов бартараф этди.
29'
Чап қанотдан Шерали Жўраев тепган тўп ноаниқ.
25'
"Қизилқум" футболчилари бахтини рақиб жарима майдонидан қидираётган бир пайтда қаршиликлар қарши ҳужумда жавоб қайтаришга уринмоқда.
23'
Бурчак тўпидан ўйинга киритилган тўпни Наврўзбек Алимов дарвоза томон йўллади. Зарбани Шуҳрат Муҳаммадиев қайтарди.
22'
"Қизилқум" футболчилари ҳам аста-секин жонлана бошлади. Аввалига Акмал Рустамов 20 метрлардан тепган жарима зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди.
19'
Биринчи бўлимнинг ўрталарига келиб навоийликлар ўнг қанотдан бурчак тўпини амалга оширишди. Вазият бесамар кетди.
17'
Қанотларда қаршиликларнинг сардори Артур Геворкян жонбозлик кўрсатаяпти.
15'
Учрашувда меҳмонлар Қаршининг "Насаф" футболчилари гоҳ ўнг қанотдан, гоҳ чап қанотдан ҳужумлар қилишмоқда.
13'
Илҳом Шомуродов қулай вазиятдан фойдалана олмади. Футболчи 6-7 метрлардан тепган тўпи майдонни тарк этди.
10'
Майдон марказида мезбонлар футболчиси Бобуржон Искандаров меҳмонлар футболчсига қарши қўполлик қилди.
8'
Учрашувда ташаббус бироз меҳмонлар томонига ўтаётгандай.
6'
Мезбонлар жарима майдони олдида қаршиликлар ҳужумлар ташкиллаштиришаяпти.
4'
Жамоалар майдон марказида галма-гал ўйин қоидаларини бузишди.
2'
Учрашув бошидан жамоалар тўпни назорат қилишга интилишмоқда.
1'
Ўчрашув бошиданоқ мезбонлар ўнг қанотдан ҳужумга ўтишди.
1'
Учрашув бош ҳаками ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳуштагини чалди ва ўйин бошланди. Ўйинни меҳмонлар бошлашди.
'
Учрашув ҳакамлари: Равшан Эрматов, Абдуҳамидуллоҳ Расулов, Жаҳонгир Саидов, Дилшод Каримов (барчаси — Тошкент).
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магометов.
'
Фурсатдан фойдаланиб жамоалар таркиби билан таништирамиз.
"ҚИЗИЛҚУМ": 1. Эркин Жабборов, 6. Фарруҳ Ҳайдаров, 8. Акмал рустамов (с), 21. Миржалол Қурбонов, 23. Шерали Жўраев, 30. Сарваржон Холматов, 33. Андрей Деркач, 44. Наврўзбек Алимов, 50. Георгий Квесиешвили, 92. Азизбек Усмонов, 94. Бобуржон искандаров.
Захирадагилар: 22. Артём Макосин, 10. Баҳриддин Ваҳобов, 14. Файзулла Қамбаров, 19. Руслан Санаев, 24. Асқаржон Муҳиддинов, 26. Алишер Холиқов, 95. Достон Абдураҳмонов.

"НАСАФ": 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 9. Илҳом Шомуродов, 17. Артур Геворкян (с), 18. Баҳром Абдураҳимов, 20. Эркин Бойдуллаев, 23. Шерзод Аъзамов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Одилжон Ҳамробеков, 34. Фарруҳ Сайфиев, 41. Азамат Алланиёзов.
Захирадагилар: 1. Алибек Туропов, 6. Азизжон Ғаниев, 7. Акрамжон Баҳриддинов, 10. Кенжа Тўраев, 14. Шароф Муҳиддинов, 38. Дониёржон Нарзуллаев, 43. Бобур Абдулхолиқов.
'
Айни пайтда учрашув ҳакамлари, ҳар икки жамоа аъзолари яшил майдонда чигалёзди машғулотларини олиб боришмоқда.
18.05'
Ассалому алейкум қадрли футбол муҳлислари, бугун Навоийнинг "Қизилқум" клуби ўз майдонида Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилмоқда. Учрашувни онлайн тарзда сайтимизда ўқиб бориш имкониятига эга бўласизлар.

Бош хомий

Сўровнома

  • «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Квесиешвили Гиорги Маилович
    Ҳимоячи
    01.12.1985
  • Каримов Ҳамза Тоғаевич
    Ҳимоячи
    10.12.1980
  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.