"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

22.11.2016 14:00

Олий лига - 2016. 30-тур.

3:1

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Динамо" (Самарқанд)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Учрашув мезбонлар фойдасига якунлади. Ғалаба тўпини "Қизилқум" футболчиси Ғайрат Жумаев киритди. Барча муҳлисларни муҳим ғалаба билан табриклаймиз. Кейинги учрашувларда кўришгунча ҳайр!
90+2'
Баҳриддин Ваҳобов қулай вазиятдан фойдалана олмади.
90'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Акмал Холмуродов Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётган Баҳриддин Ваҳобовни йиқитди ва қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
87'
Яқинда майдонга тушган Алишер Холиқов дарвозабон билан бирга бир чиқди. Сал қолса дарвозани ишғол этарди. Бироқ ҳимоячилар ёрдамга етиб келиб тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди.
84'
Алишер Холиқов
84'
Наврўзбек Алимов
76'
Холмўмин Давронов
76'
Феруз Бобоқулов
74'
Илхом Юнусов сврдор сифатида меҳмонларни янада фаолроқ ўйнашга ундамоқда.
71'
"Динамо"чилар Навоийликларга қаршилик қилишга қийналишаяпти.
70'
Андрей Деркач Майдон марказида рақибига нисбатан қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди.
67'
Илхом Юнусов тепган жаримасини яна Эркин Жабборов бартараф этди.
66'
Бобур Искандаров майдонга қайтди.
65 '
Бобур Искандаровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
63'
Акмал Бозоров Бобур Искандаровга нисбатан ўта қўпол ўйнагани учун майдондан четлаштирилди. Бобур Искандаров жиддий жароҳат олди.
60'
"Қизилқум" жамоаси кетма-кет ҳужумлар қилмоқда. Самарқандликлар эса қарши ҳужумларда дарвозага йўл излашаяпти.
56'
Исканларовнинг чамаси 30 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбаси йўналишини Акмал Холмуродов ўзгартирди. Тўп дарвоза тўридан жой олишига бир баҳя қолди.
54'
Бобур Искандаров жарима майдонига узатган тўпини Баҳриддин Ваҳобов дарвозага йўллади. Дарвозабондан қайтган тўпни Наврўзбек Алимов дарвозага йўллай олмади.
52'
Бобур Искандаров
52'
Достон Абдураҳмонов
52'
Илхом Юнусов тепган жаримасини Эркин Жабборов бартараф этди.
51'
Азизбек Усмонов Жарима майдончаси яқинида қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди.
48'
Ҳар икки томон тўпни назорат қилишга уринмоқда.
46'
Мезбонлар тўпни тепиб иккинчи бўлимни бошлаб берди.
45+1'
Биринчи бўлим тугади.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
44'
"Динамо" футболчилари ҳужум кетидан ҳужум қилишмоқда. Бироқ ҳозирча буларнинг барчаси бефойда кечмоқда. Мезбонлар ҳотиржаблик билан ҳаракат қилишмоқда.
42'
Бахриддин Ваҳобов ўйиндан ташқари ҳолатда.
40'
Наврўзбек Алимов Майдон марказида Феруз Бобоқуловни чалгани учун огоҳлантирилди.
37'
Ташаббус меҳмонлар томонига ўтди. Майдон маркази яқинида Акмал Рустамов Феруз Бобоқуловга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
33'
Яна Илхом Юнусов 30 метрлардан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
30'
Илхом Юнусов 20 метрлардан тепган жарима зарбасини Эркин Жабборов қайтарди.
29'
Георгий Квесиешвили Ўз жарима майдончаси яқинида Камолиддин Мурзоевга нисбатан ишлатган қўполлиги сабабли ҳакам Георгий Квесиешвилини огоҳлантирди.
25'
Майдон марказида фаол ўйин кўрсатаётган Наврўзбек Алимовга нисбатан кетма-кет 3 марта қўполлик қилинди.
25'
Майдон марказида фаол ўйин кўрсатаётган Наврўзбек Алимовга нисбатан кетма-кет 3 марта қўполлик қилинди.
22'
Мехмонлар қарши ҳужумда "Қизилқум"ни жазолашга уриниб кўрди. Отабек Зокиров тепган тўпни Эркин Жабборов бемалол қайтарди.
20'
Мезбонлар аста секин ташуббусни ўз қўлларига олмоқда.
17'
Ғайрат Жумаев Шерали Жўраев ўнг қанотдан жарима майдонига тўпни узатди. Барча ҳимоячилардан ўтган тўп бўш қолган Ғайрат Жумаевга бориб тушди. Жумаев қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилди.
15'
Дилшод Шарафуддинов тепган жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
14'
Файзулла Қамбаров Жарима майдончаси чизиғи устида Феруз Бобоқуловга ишлатган қўполлиги учун учрашув ҳаками футболчини огоҳлантирди.
11'
"Қизилқум" футболчилари асосан қанотлардан ҳужум қилишга уринмоқда. Қанотларда доимгидай Шерали Жўраев ҳамда Ғайрат Жумаев жонбозлик кўрсатишмоқда.
9'
Мезбонлар ҳимоячиси Георгий Квесиешвили хато қилди. Юзага келган вазяитдан самарқандликлар фойдалана олмади.
6'
Шерали Жўраев тўпни меҳмонлар жарима майдонига етказиб берди. Бироқ "Қизилқум"нинг қаторасига учта футболчиси тўпни ўзларига бўй синдира олмади. Вазият кўкка совурилди.
4'
Ҳар икки жамоа ҳам ташаббусни ўз томонига оғдиришга уринмоқда. Шу сабабли ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
3'
Мезбонлар прессинг қилишга урингмоқда.
1.'
Учрашувни мехмонлар бошлашди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг, учрашув бошланади. Учрашув олдидан ЎФФ Футбол фахрийлари кенгаши раиси ўринбосари Тўлаган Исоқов моҳир ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобовга юзлик довонни забт этгани учун "Геннадий Красницкий клуби" аъзоси бўлганлиги муносабати билан махсус медални топширади.
'
Учрашув ҳакамлари: Вадим Агишев, Дониёр Сайлалов, Александр Сидоров (барчаси — Тошкент), Фирдавс Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.
'
"Динамо": 25. Муҳиддин Худоёров, 5. Ильдар Маматказин, 7. Отабек Зокиров, 16. Акмал Холмуродов, 30. Феруз Бобоқулов, 55. Аваз Агалиев, 60. Дилшод Шарофиддинов, 66. Акмал Бозоров, 67. Илҳом Юнусов, 95. Фирдавс Абдусалимов, 97. Камолиддин Мурзоев.
Захирадагилар: 27. Андрей Мельничук, 4. Бунёд Исроилов, 13. Ҳасан Асқаров, 17. Жасур Азимов, 23. Темур Шарипов, 26. Комил Шарофиддинов, 94. Холмўмин Давронов.
'
Марҳамат бугун учрашувда асосий таркибда ҳаракат қиладиган жамоа футболчилари билан танишинг:
"Қизилқум" Навоий: 1. Эркин Жабборов, 8. Акмал Рустамов (с), 10. Баҳриддин Ваҳобов, 14. Файзулла Қамбаров, 20. Ғайрат Жумаев, 23. Шерали Жўраев, 33. Андрей Деркач, 44. Наврўзбек Алимов, 50. Георгий Квесиешвили, 92. Азизбек Усмонов, 95. Достон Абдураҳмонов.
Заҳирадагилар: 22. Артём Макосин, 21. Миржалол Қурбонов, 24. Асқаржон Муҳиддинов, 26. Алишер Холиқов, 30. Сарваржон Холматов, 82. Виктор Клишин, 94. Бобуржон Искандаров.
18.10'
Ассалому алейкум қадрли футбол муҳлислари, бугун Навоийнинг "Қизилқум" клуби ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилмоқда. Учрашувни онлайн тарзда сайтимизда ўқиб бориш имкониятига эга бўласизлар.

Бош хомий

Сўровнома

  • «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Квесиешвили Гиорги Маилович
    Ҳимоячи
    01.12.1985
  • Каримов Ҳамза Тоғаевич
    Ҳимоячи
    10.12.1980
  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.