"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

20.10.2017 17:00

Олий лига - 2017. 25-тур.

0:2

Навбатдаги учрашув

00.00.0000 00:00

Олий лига - 2017. 26-тур.

-:-

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

“Қизилқум” футбол клуби тарихидан

1967 йили Қизилқум саҳроси бағрида қад ростлаб, кундан кун чирой оча бошлаган Зарафшон шаҳрида бир гуруҳ футболсеварлар ташаббуси билан футбол майдони барпо қилинган. Ўша йиллари мамлакатда футбол энди ривожланаётган давр бўлган. Қурилиш ишларига футболдан дам оладиган ёшлар жалб қилинди. Футбол майдони қурилиш, монтаж ва бошқа ташкилотларнинг учрашадиган жойига айланиб қолган. Шу йилни Зарафшондаги футболнинг туғилган йили деб ҳисоблаш мумкин.  

Эндигина шаҳар мақомига эришган Зарафшонда 1973 йили 5 минг мухлисга мўлжалланган янги стадион иш бошлаган. 1974 йили Бухоро вилояти биринчилигида Зарафшон шаҳрининг стадион ва клуб номи бир хил бўлган “Прогресс” жамоаси илк маротаба иштирок этди. 1975 йилда эса жамоа вилоятлар ўртасидаги мусобақаларда иккинчи ўринни эгаллаб, жисмоний тарбия жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган. 1976 йили бўлган дебютида “Прогресс” жамоаси 17 та жамоа иштирок этган Ўзбекистон чемпионатида 11-ўринни эгаллаган. Жамоа ярим ҳимоячиси Юрий Гончаров биринчи рақам остидаги 33 та энг яхши футболчи рўйхатидан жой олган. 

1992 йили “Прогресс” жамоаси “Зарафшон” ва лиганинг бошқа жамоаларига энг яхши футболчиларни етказиб бериб, Ўзбекистон чемпионатида муносиб қатнашган. Клуб ўз номини ўзгартирган вақтлар ҳам бўлди. Хусусан, 1981 йили жамоа “Зарафшон” номи остида тўп сурди, кейинчалик эса аввалги номини қайтариб олди. 

“Прогресс” Мустақил Ўзбекистоннинг биринчилигида 1997 йили ўз дебютини нишонлаган. Шу йилдан “Прогресс” футбол клуби номи “Қизилқум” юритила бошлаган. 
1999 йили мамлакат биринчилигида 3-ўринни эгаллаган “Қизилқум” жамоаси Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган. 
Биринчи лигадаги иштирокининг натижалари


Мавсум


Учрашув


Ғ


Д


М


Т-Н


Очко


Ўрин


Жамоалар


1992


30           


7    


3


20


29-79


24


13


16


1993


30


9


5


16


31-41


32


14


16


1994 


34


16


10


8


57-36


58


6


18


1995


36


19 


8


9


68-42


65


5


26


1996 


52 


33 


10


9


122-58


109


3


27


1997


42


23


7


12


74-44


76


4


22


1998


38 


20


4


14


73-48


64


7


20


1999


34


25 


6


3


84-27


81


3


18


Жами


296


152


53


91


538-375


509


 


  
Дастлаб жамоанинг олий лигадаги дебюти у қадар омадли кечмади.  Мавсумнинг биринчи ярмини жамоа — Владимир Десятчиков қўл остида ўтказди.  Иккинчи яримида эса жамоани Сергей Шевченко бошқарди. Натижада жамоа йигирма иштирокчи орасида 11-поғонадан жой олди. С. Шевченко бошчилигидаги “Қизилқум” жамоаси ўзининг олий лигадаги  учинчи йилида ўн олти қатнашчи орасида 3-ўринни (2002 йил) эгаллаб, миллий чемпионатимизнинг бронза медали билан тақдирланди. Бу футбол клубининг олий лигадаги 14 йиллик тарихида энг яхши натижасидир. 
  
Жамоанинг олий лигадаги иштироки натижалари


Мавсум


Учрашув


Ғ


Д


М


Т-Н


Очко


Ўрин


Жамоалар


2000


38


13


12


13


46-55


51


11


20


2001


34


16


5


13


48-35


53


6


18


2002


30


18


5


7


67-34


59


3


16


2003


30


17


4


9


59-33


55


5


16


2004


26


6


7


13


28-48


25


11


14


2005


26


11


4


11


33-32


37


7


14


2006


30


14


6


10


57-37


48


6


16


2007


30


12


3


15


42-64


39


7


16


2008


30


9


5


16


27-44


32


13


16


2009


30


10


5


15


33-56


35


11


16


2010


26


9


7


10


25-28


34


8


14


2011


26


7


7


12


28-39


28


11


14


2012


26


6


9


11


22-41


27


11


14


2013


26


8


1


17


28-48


25


12


14

2014

26

7

6

13

23-34

27

11

14

2015

30

10

4

16

38-49

34

10

16


Жами


464


172


89


203


593-678


609


 


 


                  
                            “ҚИЗИЛҚУМ”НИНГ ЭНГ КЎП ЎЙИН ЎТКАЗГАН ФУТБОЛЧИЛАРИ: 
1.                 Г.  Худайбергенов—146; 
2.                 С. Дуб—141; 
3.                 А. Николаев—120. 
                       
                       ТЎПУРАРЛАР: 
1.                М. Идиатулин—47;

2.                Н. Куттибоев—22; 

3.               Б. Ваҳобов — 21;
4.                С. Дуб—18. 
                        Энг йирик ғалабаси: 
                        7:0 (сафарда “Гулистон” жамоаси устидан).  2003 йил 17 август. 
                        Энг йирик мағлубияти:         
                        0:11 (ўз майдонида “Пахтакор” жамоасидан). 2007 йил 25 ноябрь. 


Ўзбекистон XXII миллий чемпионатидан иккинчи даврасидан бошлаб, Навоий вилояти футбол федерацияси, вилоят ҳокимлиги ҳамда “Қизилқум” профессионал футбол клуби бош ҳомийси — НКМК раҳбарияти қарори билан жамоа аъзолари уй учрашувларини Зарафшонда эмас, Навоий шаҳрида ўтказа бошлади. Натижада “Қизилқум” футбол клуби маъмурияти, жамоанинг ўқув-машғулотлар қароргоҳи, футболчиларнинг турар-жой базалари ҳам вилоятнинг маъмурий марказига кўчириб келинди. 
“Қизилқум” футбол клубининг маъмурий манзили эндиликда Навоий шаҳрида жойлашган бўлиб, 2014 йилдан бошлаб жамоа аъзолари мамлакат миллий чемпионати олий лигасида айнан шу шаҳар шарафини ҳимоя қилишга бел боғлашган. Уй учрашувлари вилоят марказидаги “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

“Қизилқум” жамоаси 2014 йил 2 майдан бошлаб уй учрашувларини Навоий шаҳрида барпо этилган “Ёшлар” спорт мажмуаси стадионида ўтказмоқда. 2015 йил Ўзбекистон XIVмиллий чемпионати биринчи давра баҳсларидан сўнг, мазкур стадион чими қайта алмаштирилди. Майсани суғориш тизими тўлиқ қайта реконструкция қилинди.

 

Ўзбекистон XXVмиллий чемпионатидан бошлаб, кончилар уй учрашувларини яна “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказадиган бўлди. Жамоа ёшлари эса ўз майдонида рақибларни Кармана туманида жойлашган “Қизилқум” ПФК қошидаги Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби стадионида қабул қилади.

Бош хомий

Сўровнома

  • Янги мавсум олдидан "Қизилқум"нинг қайси позициясини янада кучайтириш зарур, деб ҳисоблайсиз?
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Макосин Артём Олегович
    Дарвозабон
    29.10.1985
  • Бойдуллаев Эркин Отақулович
    Ярим ҳимоячи
    04.10.1984
  • Асатов Шаҳзод Акмал ўғли
    Дарвозабон
    28.10.1997
  • Облоқулов Сардоржон Акбарович
    Ярим ҳимоячи
    31.10.1997
  • Актамов Ҳамиджон Ғуломович
    Ижрочи директор
    10.10.1977
  • Нуруллаев Фарҳод Турганович
    Менеджер
    29.10.1964
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 www.fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.